Кафанов: Сафонов ПСЖдан кетиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди

Кафанов: Сафонов ПСЖдан кетиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди
Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов Матвей Сафоновнинг "ПСЖ"даги келажаги юзасидан фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, бир неча ой аввал Сафонов ўйин амалиёти етишмагани сабаб клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида кўп гап-сўзлар бўлган.

"Умид қиламанки, Матвей шу ўйинлари билан барча саволларга нуқта қўйди ва парижликларнинг асосий дарвозабони бўлишга даъвосини тасдиқлади", деди Кафанов "Матч ТВ"га. Эслатиб ўтамиз, Сафонов "ПСЖ"нинг сўнгги тўрт учрашувида асосий таркибда майдонга тушди.

"Фламенго"га қарши охирги ўйинда россиялик дарвозабон пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди ва жамоасига Қитъаларо кубокни қўлга киритишга ёрдам берди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.