Kicker Гарри Кейнни йил одами деб эътироф этди

Kicker Гарри Кейнни йил одами деб эътироф этди
Германиянинг Kicker журнали таҳририяти "Йил одами" номинацияси ғолибини аниқлади. Овоз бериш якунларига кўра бу эътироф Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Гарри Кейнга берилди.

Нашр таъкидлашича, танловда инглиз форвардининг фақат гол кўрсаткичлари инобатга олинмади. Журналистлар унинг жамоавий ўйиндаги ҳиссасини алоҳида қайд этди: тўпсиз ҳолатда фаол ишлаши, майдон бўйлаб катта ҳажмда ҳаракатланиши ҳамда ҳимоявий ҳаракатларда иштироки.

Таҳририят фикрича, бундай функционаллик унинг амплуасидаги футболчи учун одатий ҳол эмас ва айнан шу омиллардан бири қарорни қабул қилишда муҳим рол ўйнади. Гарри Кейн 2023 йилдан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилади.

У Мюнхенга Лондоннинг "Тоттенҳэм" клубидан кўчиб ўтган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.