Орлов Захаряннинг асосий муаммосини жароҳатларга мойиллик деб атади

Орлов Захаряннинг асосий муаммосини жароҳатларга мойиллик деб атади
Спорт шарҳловчиси Геннадий Орлов россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захаряннинг Испаниянинг «Реал Сосьедад» клубидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. «Захарян жароҳатларга мойил.

Мураббий футболчининг таянч-ҳаракат аппаратини тайёрлаши керак, Захарянда эса у тайёр эмас. Афсуски, у жисмонан тайёр бўлмаган», — деди шарҳловчи «Радио Зенит» эфирида.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 14 та ўйинда майдонга тушиб, ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 22 ёшли россиялик футболчи 2023 йил ёзида Москванинг «Динамо» клубидан «Реал Сосьедад»га ўтган.

Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2029 йил июн ойи охирида якунланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.