Мартинес: «Эвертон»га битта трансфер ойнаси етишмади

Мартинес: «Эвертон»га битта трансфер ойнаси етишмади
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес «Эвертон»даги фаолияти ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди. Мартинес ушбу клубни 2013–2016 йилларда бошқарган.

«Биз Феллаини ва Аничебени сотишга мажбур бўлдик, Жеймс Маккарти, Гарет Барри, Ромелу Лукакуни сотиб олдик. Ўйлайманки, совринни қўлга киритиш учун бизга битта трансфер ойнаси етишмади», — дея Мартинеснинг сўзларини Eurofootcom келтиради.

«Майда хатолар сабаб кўп ўйинларда ютқаздик ва ишончим комилки, агар ўша учрашувларда ғалаба қозонганимизда, клубда менга кўпроқ вақт беришарди. Орқага назар ташласам, эришган натижаларимиздан жуда фахрланаман.

Бу уч мавсум давомида ўтказган айрим ўйинларимиз жуда юқори савияда бўлган». 2013/14 мавсумида бешинчи ўринни олган «Эвертон» кейинги икки мавсумда 11-ўринни эгаллаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.