«Милан» 2023 йилдан бери ўйнамаган ҳужумчи билан хайрлашади

«Милан» 2023 йилдан бери ўйнамаган ҳужумчи билан хайрлашади
«Милан» раҳбарияти белгиялик ҳужумчи Дивок Ориги билан ҳамкорликни муддатидан олдин якунлаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Қайд этилишича, 30 ёшли футболчи 2023 йил баҳори охиридан бери «россонери» сафида майдонга тушмаган. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025/2026 йилги мавсум якунигача мўлжалланган эди.

Ориги 2022 йилда «Милан» клубига келиб қўшилган. Белгиялик футболчи Италия жамоаси сафида жами 36 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирда унинг трансфер қиймати 0,5 миллион евро деб баҳоланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.