«Ливерпуль» Исак ўрнига Семеньони сотиб олмоқчи

«Ливерпуль» Исак ўрнига Семеньони сотиб олмоқчи
«Ливерпуль» ҳужумчиси Александр Исак жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. Шу боис мерсисайдликлар раҳбарияти швед футболчисига ўринбосар имзолашни истамоқда.

The Telegraph журналистлари хабарига кўра, «қизиллар» «Борнмут» ҳужумчиси Антуан Семеньони ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Эҳтимолий келишув қиймати 75 миллион евроға баҳоланмоқда.

Битим қишки трансфер ойнасида расмийлаштирилиши мумкин. Жорий мавсумда Антуан 17 учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ҳужумчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2030 йил ёзида якунланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.