Ямал Мессидан ўзиб кетди, Неймарнинг рекордини янгилай олмади

«Барселона» вингери Ламин Ямал 2025 йилни ёрқин ўтказмоқда. Sofascore ҳисоб-китобига кўра, январ ойидан бери «кўк-анорранглилар» юлдузи ҳисобида 307 та муваффақиятли алдaб ўтиш бор.
Бу маълумотлар йиғила бошланганидан бери бир календар йил ичидаги муваффақиятли дриблинг уринишлари бўйича иккинчи натижа ҳисобланади. Рекорд ҳануз Неймар қўлида: у 2017 йилда рақибларини 335 марта алдaб ўтган.
Учинчи ўринда эса Лионель Месси турибди — у ҳам 2017 йилда 260 та алдaб ўтишни қайд этган. Эътиборлиси, учала футболчи ҳам энг яхши кўрсаткичларини «Барселона»да қайд этган, гарчи бразилиялик ўша ёзда каталонияликлар клубини тарк этиб, «ПСЖ»га ўтган бўлса-да.
Июл ойида Ламин Ямал 18 ёшга тўлди. Ўтган мавсумда футболчи Ханс-Дитер Флик жамоасига Испаниядаги барча ички совринларни қўлга киритишда ёрдам берди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бу маълумотлар йиғила бошланганидан бери бир календар йил ичидаги муваффақиятли дриблинг уринишлари бўйича иккинчи натижа ҳисобланади. Рекорд ҳануз Неймар қўлида: у 2017 йилда рақибларини 335 марта алдaб ўтган.
Учинчи ўринда эса Лионель Месси турибди — у ҳам 2017 йилда 260 та алдaб ўтишни қайд этган. Эътиборлиси, учала футболчи ҳам энг яхши кўрсаткичларини «Барселона»да қайд этган, гарчи бразилиялик ўша ёзда каталонияликлар клубини тарк этиб, «ПСЖ»га ўтган бўлса-да.
Июл ойида Ламин Ямал 18 ёшга тўлди. Ўтган мавсумда футболчи Ханс-Дитер Флик жамоасига Испаниядаги барча ички совринларни қўлга киритишда ёрдам берди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













