«Барселона» январда марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда

«Барселона» қишки трансфер ойнасида марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти ҳимоя марказини арзонроқ футболчи ҳисобига кучайтирмоқчи.
Устуворлик етакчилик фазилатларига эга, тажрибали ўйинчиларга берилмоқда — улар ёзда жамоани тарк этган Иньиго Мартинеснинг йўқотилишини қоплашга қодир бўлиши керак. Номзодлар қаторида «Бенфика»дан 37 ёшли Николас Отаменди, Милан «Интер»идан 33 ёшли Стефан де Врей ҳамда «Борнмут»дан 28 ёшли Маркос Сенеси бор.
Transfermarkt маълумотига кўра, Отамендининг нархи 1 млн евро. Де Врей ва Сенеси эса ушбу порталда мос равишда 3,5 млн ва 22 млн еврога баҳоланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Устуворлик етакчилик фазилатларига эга, тажрибали ўйинчиларга берилмоқда — улар ёзда жамоани тарк этган Иньиго Мартинеснинг йўқотилишини қоплашга қодир бўлиши керак. Номзодлар қаторида «Бенфика»дан 37 ёшли Николас Отаменди, Милан «Интер»идан 33 ёшли Стефан де Врей ҳамда «Борнмут»дан 28 ёшли Маркос Сенеси бор.
Transfermarkt маълумотига кўра, Отамендининг нархи 1 млн евро. Де Врей ва Сенеси эса ушбу порталда мос равишда 3,5 млн ва 22 млн еврога баҳоланган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













