Бубнов 2026 йилги ЖЧда Бразилияга мухлислик қилишини айтди

Москванинг «Спартак» клуби собиқ ҳимоячиси Александр Бубнов 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига мухлислик қилишини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида Бубнов «пента чемпионлар»ни Карло Анчелотти бошқараётгани ва у мураббийга хайрихоҳ эканини келтирди.
«Биринчида, бу — орзуйимдаги мураббий. У менга доим ёқиб келган.
Анчелоттининг услуби мувозанатли. Унинг ўйин услуби вазиятга қараб ўзгаради.
Агар ҳимояланиш керак бўлса, у ҳимояланади», — деди Бубнов «Коммент.Шоу» эфирида. Анчелотти 2025 йил июнида Мадриднинг «Реал» клубидан кетганидан сўнг Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди ва жамоани мундиалга олиб чиқди.
Бразилияликлар Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Биринчида, бу — орзуйимдаги мураббий. У менга доим ёқиб келган.
Анчелоттининг услуби мувозанатли. Унинг ўйин услуби вазиятга қараб ўзгаради.
Агар ҳимояланиш керак бўлса, у ҳимояланади», — деди Бубнов «Коммент.Шоу» эфирида. Анчелотти 2025 йил июнида Мадриднинг «Реал» клубидан кетганидан сўнг Бразилия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди ва жамоани мундиалга олиб чиқди.
Бразилияликлар Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













