Артета Дёкерешнинг голли қурғоқчилигидан хавотир билдирди

Артета Дёкерешнинг голли қурғоқчилигидан хавотир билдирди

"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета ҳужумчи Виктор Дёкерешнинг сўнгги ўйинлардаги самарасизлиги ҳақида фикр билдирди. Швециялик форвард кетма-кет етти учрашувдан бери ўйиндан гол ура олмаяпти, бу оралиқда у фақат бир бор пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Матбуот анжуманида Артета бу ҳолат уни ташвишга солаётганини яширмади: "Ҳа, хавотирдаман, чунки биз унинг гол уришини истаймиз. Ўтган ўйинда унда бир нечта имконият бўлди, аммо тўп унга етиб бормади. Ишни тинмай давом эттириш керак — ягона йўл шу", — деди у.

"Арсенал" АПЛдаги навбатдаги учрашувини 30 декабрь куни ўз майдонида "Астон Вилла"га қарши ўтказади. "Эмирейтс" стадионида старт ҳуштаги 01:15 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.