Капелло Рабиосиз «Милан» дарҳол муаммога дуч келди

Капелло Рабиосиз «Милан» дарҳол муаммога дуч келди

«Милан»нинг собиқ бош мураббийи ва Россия терма жамоасини ҳам бошқарган Фабио Капелло декабр ойида жамоа натижалари пасайиб кетганига изоҳ берди. Мутахассис бунга ярим ҳимоячи Адриен Рабио жароҳати сабаб майдонга туша олмагани асосий омил бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Капеллонинг фикрича, ўша даврда марказий ҳужумчи етишмаслиги сабаб ҳужумлар тез-тез ўткирликдан йироқ бўлиб қолган. Шунингдек, Модричнинг ўйини бироз сусайган, Рабионинг йўқлиги эса марказда муҳим «фильтр»ни олиб ташлаган — натижада ҳимоячилар ҳам кўпроқ адашишни бошлаган.

«Милан» навбатдаги учрашувини 2-январ куни «Кальяри»га қарши ўтказади. Турнир жадвалида миланликлар ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.