Ламин Ямал 2025 йилда 20+20 маррасига ошган кам сонлилардан

Ламин Ямал 2025 йилда 20+20 маррасига ошган кам сонлилардан

«Барселона»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямал 2025 йил давомида ажойиб натижадорлик кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Кўк-анорранглилар» вингери йил якунланиб бораётган паллада барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 21 та гол урди ва 21 та голли узатма берди. Opta маълумотига кўра, у Европанинг топ-5 лигаларида 2025 йилда 20+20 кўрсаткичига етган атиги иккинчи футболчи бўлди. Бу рўйхатда ундан олдин «Бавария» сафидаги француз Майкл Олисе бор: унинг ҳисобида 21 гол ва 24 ассист.

Шунингдек, Ямал «Олтин тўп» — 2025 овоз беришида Усмон Дембеледан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Майкл Олисе эса 30 нафар номзод орасида энг охирги поғонадан жой олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.