Канселу қишда Европага қайтиши мумкин, уч клуб қизиқаяпти

Канселу қишда Европага қайтиши мумкин, уч клуб қизиқаяпти

«Ал-Ҳилол»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу қишки трансфер ойнасида Европага қайтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги кунларда португалиялик футболчининг Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайди. Инсайдер Фабритсио Романо маълумотига кўра, Миланнинг «Интер» клуби 31 ёшли ҳимоячини ижарага олиш вариантини муҳокама қилиш учун «Ал-Ҳилол» билан аллақачон боғланган. Шунингдек, «Барселона» ва «Ювентус» ҳам ўйинчи бўйича сўров юборган.

Канселу Ар-Риёд клубига 2024 йил ёзида «Манчестер Сити»дан кўчиб ўтганди. Қизиқ томони, у аввалроқ «Барселона», «Ювентус» ва «Интер» сафида ҳам тўп сурган. Transfermarkt портали ҳимоячининг жорий нархини 10 миллион евроға баҳоламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.