Кузмичёв Головин топ клубда етакчига айланганини айтди

Кузмичёв Головин топ клубда етакчига айланганини айтди

Машҳур футбол агенти Владимир Кузмичёв россиялик ярим ҳимоячи Александр Головиннинг «Монако»даги муваффақиятли фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Бу, албатта, жуда яхши намуна. Головин россиялик футболчи топ клубда шунчаки мослашибгина қолмай, жамоанинг асосий фигураси бўла олишини исботлади: натижага таъсир қилади, голлар уради, клубнинг юзи бўлиб юрибди», — деди Кузмичёв «Match TV»га.

Шу билан бирга, агент фақат Головин мисолида тўхтаб қолмаслик кераклигини таъкидлади: ундан-да каттароқ мақсадларни кўзлаш, янги чақириқлардан чўчимай қадам ташлаш зарур.

Головин 2018 йилдан буён «Монако» сафида тўп суради. Жорий мавсумда 29 ёшли хавбек барча мусобақаларда 15 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.