Романо Родригоқа қизиқаётган икки гранд клубни айтди

Романо Родригоқа қизиқаётган икки гранд клубни айтди

Трансферлар бозоридаги инсайдер Фабритсио Романо Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго атрофидаги қизиқишлар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бразилиялик футболчининг “қироллик” клубидан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар узоқ вақтдан бери янграйди. Романо январда Родриго сотилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди, бироқ унга нисбатан реал қизиқиш бўлганини тасдиқлади.

Романо сўзларига кўра, ўтган ёзда ПСЖ Родриго вазиятини диққат билан кузатган — у клуб учун Баркола ўрнини босиши мумкин бўлган номзод сифатида кўрилган. Шунингдек, “Манчестер Сити” ҳам жиддий қизиқиш билдирган: Савио билан хайрлашиш эҳтимоли пайдо бўлса, Родриго варианти кўриб чиқилган.

24 ёшли “Реал” футболчисининг Transfermarkt’даги баҳоси 60 миллион еврога тенг.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.