«Лидс»-«Манчестер Юнайтед» ўйинида дуранг: МЮ яна муаммога дуч келяпти

«Лидс»-«Манчестер Юнайтед» ўйинида дуранг: МЮ яна муаммога дуч келяпти

Англия Премер-Лигасининг 20-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Лидс»га қарши майдонга тушди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди. Дастлаб мезбонлар сафида Ааронсон 62-дақиқада ҳисобни очган бўлса, ортидан 3 дақиқа ўтиб, Куня ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» 31 очко билан 5-ўринга кўтарилди. «Лидс» эса 22 очко билан 16-поғонада қолди.

АПЛ 20-тур
Лидс — Манчестер Юнайтед 1:1
Голлар: Ааронсон 62 – Куня 65

Лидс: Перри, Стрейк, Яка Бийол, Борнау, Гудмундссон, Ааронсон (Пирое, 87), Стах, Жастин, Груев (Танака, 80), Калверт-Люин, Окафор (Нмеча, 75)
Манчестер Юнайтед: Ламменс, Мартинес, Йоро (Зиркзее, 63), Хевен, Далот, Куня, Доргу, Каземиро, Шоу, Угарте, Шешко.

Манчестер Юнайтед учун сўнгги 5 ўйинда атиги бир ғалаба қайд этилди, шунингдек охирги 11 учрашувда 3 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият бор. Жамоа натижаларда барқарорликка эришолмаяпти, бу эса клуб атрофидаги босимни янада кучайтирмоқда. Манкуниянликлар ўзларининг ўйинларини ўзгартиришга муҳтож.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.