Алан Ширер Деклан Райсни мураббийлар орзуси деб атади

Англия футболи афсонаси, собиқ ҳужумчи Алан Ширер \"Арсенал\" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба куни Райс \"Борнмут\"га қарши ўйинда икки бор гол уриб, \"канонирлар\"га 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани олиб келди.
Ширернинг таъкидлашича, Деклан ҳар қандай мураббий учун идеал футболчи: у ишига жиддий ёндашади, деярли ўйин қолдирмайди ва майдонга тушганида доим барқарор юқори савияда ҳаракат қилади. “У камида 10 баллик тизимда 8 балл даражасида ўйнайди. Ажойиб футболчи”, дея унинг сўзларини инглиз ОАВ келтирмоқда.
Микел Артета жамоаси 8 январ куни ўз майдонида \"Ливерпул\"ни қабул қилади. Ҳозирда лондонликлар АПЛ турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва \"Манчестер Сити\" ҳамда \"Астон Вилла\"дан олти очко олдинда.













