Максим Шано Забарнийнинг ПСЖдаги мослашуви чўзилиб кетганини айтди

Максим Шано Забарнийнинг ПСЖдаги мослашуви чўзилиб кетганини айтди

Люксембург терма жамоаси ҳамда «Лос-Анжелес» клуби ҳимоячиси Максим Шано украиналик Илья Забарний «ПСЖ»даги ўйинига мослашиш мавзусида фикр билдирди. Футболчи ўтган ёзда инглизларнинг «Борнмут» клубидан 63 миллион евро эвазига Париж жамоасига келиб қўшилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шанонинг таъкидлашича, «Фонтене»га қарши сўнгги кубок учрашувида рақиб футболчилари Забарний ортига қайта-қайта югуриб ўтган. «У бешинчи дивизион футболчиларига қарши ўйнади. У албатта кучайиши мумкин, у ҳали ёш, аммо мослашув ҳақидаги гаплар аллақачон ярим йилдан бери давом этяпти», — дея унинг сўзларини RMC Sport келтиради.

Жорий мавсумда Забарний 20 та учрашувда майдонга тушди: 1 та гол урди, 3 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди. Чемпионатдаги «Париж»га қарши сўнгги ўйиндан кейин футболчи матбуотдан бир қатор салбий баҳоларни ҳам олди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.