Андрей Шевченко Монакода хайрия ўйинида майдонга тушади

Андрей Шевченко Монакода хайрия ўйинида майдонга тушади

Украина футболи афсонаси, ҳозирда УАФ раҳбари бўлиб ишлаётган Андрей Шевченко Монте-Карлодаги Халқаро сирк фестивали доирасида ўтадиган хайрия учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Олтин тўп» совриндори «Цирк Монако» жамоаси сафида тўп суради ва майдонга жамоа сардори сифатида етаклаб чиқади.

Ўртоқлик ўйини «Монако»нинг уй стадиони — «Луи II» аренасида 24-январ куни бўлиб ўтади.

Шевченко футболчилик фаолияти давомида Киевнинг «Динамо»си, «Милан», Лондоннинг «Челси» клублари ҳамда Украина миллий терма жамоасида ўйнаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.