Эдоардо Бове Англияда майдонга қайтишни режалаштирмоқда

Эдоардо Бове Англияда майдонга қайтишни режалаштирмоқда

Ўтган йил кузида ҳам бу ҳақда хабар бергандик: 2024 йил декабрида ўйин пайтида юраги тўхтаб қолган Эдоардо Бове футболга қайтишга жиддий киришган. Бироқ у Серия Ага ҳам, табиийки, «Фиорентина» сафига ҳам қайтмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

calcionapoli1926.it маълумотига кўра, футболчининг кейинги манзили Англия бўлиши кутилмоқда — энг асосий вариант «Уотфорд». Томонлар шартнома борасида келишувга жуда яқин.

Ҳозирда «шершни» лақабли «Уотфорд» Чемпионшипда — Англиянинг кучи бўйича иккинчи лигасида — тўп сурмоқда. Жамоа турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда ва навбатдаги ўйинда «Миллуол»га қарши майдонга тушади. Бове ўша баҳсга қадар клуб футболчисига расман айланиши эҳтимолдан холи эмас.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.