Решфорд “Реал” устидан ғалабадан сўнг илк совринини нишонлади

Решфорд “Реал” устидан ғалабадан сўнг илк совринини нишонлади

“Барселона” вингери Маркус Решфорд Испания Суперкубоги финалида “Реал” устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабадан кейин журналистлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англиялик футболчи 83-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ўйинда дубл қайд этган ва учрашув қаҳрамонига айланган Рафиньяни алмаштирди.

“Жуда хурсандман. Бу — “Барселона” сафидаги биринчи совриним, илк ғалаба эса ҳар доим энг ёқимлиси бўлади. Умид қиламанки, бу мавсум яна бир нечта кубокларни қўлга киритамиз”, — деди 28 ёшли футболчи.

Решфорд жамоа ўз имкониятини тўлиқ кўрсатганини таъкидлаб, навбатдаги учрашувда ҳам ғалаба учун бор кучини беришини айтди. “Ҳозир эса шу лаҳзадан роҳатланиш керак”, — дея унинг сўзларини келтиради “Gazeta.Ru”.

Маълумот учун, Маркус Решфорд “Манчестер Юнайтед”дан жорий мавсум охиригача “Барселона”га ижарага олинган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.