«Бавария» тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқди, «Челси»да ҳам ғалаба (видео)

«Бавария» тўғридан тўғри 1/8 финалга чиқди, «Челси»да ҳам ғалаба (видео)

Чемпионлар Лигасининг 7-туридан ўрин олган иккита учрашуви якунлади. Бу турда “Бавария” ўз уйида “Юнион”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Беллашувдаги иккита гол ҳам Харри Кейн томонидан киритилди.

Бавария — Юнион Сент-Жиллуа 2:0
Голлар: Кейн (52, 55 пеналти).
Фойдаланилмаган пеналти: Кейн (80).
Бавария — Нойер, Геррейру (Дэвис, 67), Ким, Та, Бишоф, Киммих (Горетцка, 90+2), Павлович, Олисе (Гнабри, 90+2), Карл (Ито, 67), Диас, Кейн.
Юнион Сент-Жиллуа — Схерпен, Ҳалайли, Мак Аллистер, Бержесс, Сайкс, Зорган (Шуфс, 82), Ван де Перре, Ал Ҳаж (Фусейни, 67), Смит (Лейсен, 67), Флоруш (Патрис, 67), Дэвид (Кейта, 82).
Четлатиш: Ким (63).

Иккинчи учрашув “Челси” ҳамда “Пафос” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бу беллашув лондонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳсдаги ягона гол 78-дақиқада Кайседо томонида киритилди.

Челси — Пафос 1:0
Гол: Кайседо (78).
Челси — Йоргенсен (Санчес, 46), Гюсто, Фофана, Бадиашил, Ҳато (Кукуреля, 70), Жеймс (Эстевао, 46), Кайседо, Нету, Фернандес, Гарначо (Гиттенс, 70) Делап (Педро, 70).
Пафос — Гортер, Сема (Ланга, 83), Лукассен, Пилеас, Бруно, Пепе, Шунич, Жажа (Кина, 65), Оршич (Бассуамина, 83), Драгомир (Микаэл 89), Андерсон (Димата, 65).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.