«Челси» мураббийи Мудрикнинг жамоага қайтиши ҳақида гапирди

«Челси» мураббийи Мудрикнинг жамоага қайтиши ҳақида гапирди

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Лиам Розенньор Михаило Мудрик атрофидаги вазиятга тўхталди. 25 ёшли вингер допинга оид дисквалификация муддати якунига яқинлашгани сабаб тез орада жамоа ихтиёрига қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Розенньорнинг айтишича, у ҳозирча Мудрик билан бевосита мулоқот қилмаган, бироқ яқин вақт ичида футболчи билан албатта суҳбатлашишни режалаштирмоқда. Мураббий Михаилони юқори савиядаги ўйинчи деб баҳолаб, у оғир синовлардан ўтганини ҳам таъкидлади. Шунингдек, Розенньор бу масалани клуб раҳбарияти ва спорт директорлар билан ҳам муҳокама қилиши кераклигини қўшимча қилди.

«Челси» якшанба куни АПЛнинг 23-тури доирасида сафардa «Кристал Пэлас»га қарши баҳс ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.