Егор Титов «Ньюкасл» – «Астон Вилла» баҳсида мезбонларни танлади

Егор Титов «Ньюкасл» – «Астон Вилла» баҳсида мезбонларни танлади

Англия Премьер-лигасининг 23-тури доирасида «Ньюкасл» ўз майдонида бирмингемлик «Астон Вилла»ни қабул қилади. Учрашув олдидан Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Егор Титов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Титовнинг таъкидлашича, «Ньюкасл» жисмонан ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам янада тетикроқ кўринади ва ҳужум чизиғида танлов имконияти кенг. Шунингдек, у «Астон Вилла» сафида ярим ҳимоянинг муҳим бўғини Жон Макгинн ўйнамаслигини эслатиб, ушбу омил мезбонлар фойдасига ишлашини қайд этди. Эксперт прогнозига кўра, ғалаба «Ньюкасл» томонида бўлади.

«Ньюкасл» – «Астон Вилла» учрашуви 25 январ куни соат 19:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин арафасида «сорогилар» АПЛ жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, меҳмонлар учинчи поғонада жойлашган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.