Шомуродов ассист қайд этган ўйинда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди

Шомуродов ассист қайд этган ўйинда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди

Туркия Суперлигасининг 19-турида “Башакшеҳир” сафарда “Кайсериспор”ни ишончли ва йирик ҳисобда мағлуб этиб, кетма-кет тўртинчи бор ғалаба завқини ҳис қилди. Истанбулликлар бу беллашувда ҳам ўз ўйинини назоратда ушлаб, фурсати келганда рақибни жазолай олди.

Қувонарли томони — “Башакшеҳир” асосий таркибида Ўзбекистон миллий жамоаси вакиллари Элдор Шомуродов ҳамда Аббос Файзуллаев майдонга тушди. Файзуллаев ярим ҳимояда 81 дақиқа жон куйдирган бўлса, Шомуродов учрашувни тўлиқ ўтказди ва энг муҳими — жамоасининг 3-голида ҳал қилувчи пас муаллифи бўлди. Қисқаси, “бизнинг” йигитлар майдонда борлигини яна бир бор исботлади.

Учрашув тақдирига келсак, ҳисоб 35-дақиқада очилди: Зелке пеналтидан аниқ зарба йўллаб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда “Башакшеҳир” босимни кучайтирди ва 67-дақиқада Чивелек ҳисобни йириклаштирди. 83-дақиқада эса да Кошта учинчи голни киритиб, баҳсга нуқта қўйди — бу эпизодда Шомуродов ассистент сифатида қайд этилди.

Натижада Нури Шаҳин бошқарувидаги жамоа очколарини 29 тага етказиб, 6-ўриндаги позициясини янада мустаҳкамлади. “Кайсериспор” эса 15 очко билан 16-поғонада қолиб кетди — улар учун вазият ҳали ҳам хавотирли.

Туркия Суперлигаси. 19-тур
Кайсериспор — Башакшеҳир 0:3
24 январ, “Кадир Хас”
Голлар: Зелке (35, пеналти), Чивелек (67), да Кошта (83).

\"Башакшеҳир\": Шенгезер, Шаҳинер (Булут, 46), Дуарте, Опоку, Опери, Кемен, Гунеш (Эргун, 81), Файзуллаев (Йилдирим, 81), Ҳарит (Брнич, 88), Шомуродов, Зелке (да Кошта, 69).

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.