Флик Чехиядаги ўтказиб юборилган голларга изоҳ берди

Флик Чехиядаги ўтказиб юборилган голларга изоҳ берди

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа стандарт вазиятлар устида қай даражада ишлагани ҳақидаги саволга жавоб берди. Ҳафта ўртасида каталонияликлар Прагада «Славия»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди, мезбонларнинг ҳар икки голи бурчак тўпидан кейин урилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фликнинг айтишича, Прагадаги учрашув ўзига хос бўлган: совуқ ҳаво жамоанинг ўйинга мослашишига вақт талаб қилган. Мураббий иккинчи гол эпизодини ҳам изоҳлаб, унда Левандовски реакцияга улгурмаганини таъкидлади.

«Мен жамоамга ишонаман: аввал ҳам ҳимояда яхши ўйнаганмиз. Қолаверса, «Барселона» тарихан бўйи баланд футболчиларга жуда бой бўлмаган — бу вазиятни тўғри бошқариш масаласи», деди Флик журналистларга.

Якшанба куни «Барселона» ўз майдонида «Реал Овьедо»га қарши ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.