Осиё кубоги U-23. Япония Хитойни енгиб, қитъа чемпионига айланди

Осиё кубоги U-23. Япония Хитойни енгиб, қитъа чемпионига айланди

Саудия Арабистонида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги якунига етди.

Финалда амалдаги чемпион Япония Хитой дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди ва қаторасига иккинчи бор, умумий ҳисобда эса учинчи марта қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Осиё кубоги U-23. Финал
Хитой — Япония 0:4
24 январ. Жидда. Шаҳзода Абдулла ал Файсал номидаги стадион

Голлар: 0:1 — 12\' Ю. Озеки, 0:2 — 20\' К. Огура, 0:3 — 59\' Р. Сато (пен), 0:4 — 76\' К. Огура.

Хитой U-23: Ли Хао, Янг Си, Юсуп Умиджон, Пень Сяо, Лю Хаофан, Ху Хэтао, Муталлип Иминқари, Сюй Бинь, Ли Чжэньцюань, Сян Юйван, Ван Юйдун.

Япония U-23: Руи Араки, Кайто Коизуми, Шуто Нагано, Рион Ичихара, Рей Умеки, Юто Озеки, Косей Огура, Рюносуке Сато, Шусуке Фуруя, Юмей Йокояма, Нвадике Учебриан.

Маълумот учун, 23 январ куни 3-ўрин учун кечган беллашувда Ветнам Жанубий Кореяни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, бронза медалларига сазовор бўлган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.