«Ал-Наср» Садио Мане билан келажак масаласини ҳал қилди

«Ал-Наср» Садио Мане билан келажак масаласини ҳал қилди

Ҳужумчи Садио Мане яқин вақт ичида «Ал-Наср»ни тарк этиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabia хабарига кўра, Саудия клуби сенегаллик футболчига янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилган. Мане билан амалдаги келишув 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Мане 2023 йилда «Бавария»дан «Ал-Наср» сафига 30 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt портали ҳужумчини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 37 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.