Тимур Журавел «МЮ»нинг «Арсенал» устидан ғалабасини юқори баҳолади

Тимур Журавел «МЮ»нинг «Арсенал» устидан ғалабасини юқори баҳолади

Комментатор Тимур Журавел АПЛнинг 23-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»нинг Лондонда «Арсенал»ни мағлуб этганига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, «Эмирейтс»даги баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

«МЮни табриклаш керак: тор фикрли қайсарлик ўрнини соғлом мантиқ эгаллади. «Манчестер Юнайтед» чиройли ва услубли тарзда ютди», — деб ёзди Журавел ўзининг Telegram каналида.

Журналист манкунианлар асосий таркибида Рубен Аморим даврида деярли имкони бўлмаган футболчилар майдонга тушганини алоҳида қайд этди. Шу билан бирга, у айрим вазиятларда «МЮ» ҳимояда ҳаддан ташқари чуқур ўтириб қолганини, бу эса «Эмирейтс»га келадиган АПЛ аутсайдерларига хос услуб эканини ҳам тан олди.

Сўнгги икки турда Майкл Кэррик бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» кетма-кет «Манчестер Сити» ва «Арсенал»ни енгди. Бу икки жамоа айни пайтда турнир жадвалида мос равишда иккинчи ва биринчи ўринларда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.