Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

Канте «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Наср»га ўтиши мумкин

«Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте Саудия Арабистонидаги клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Наср»нинг собиқ юридик бўлими директори Саад Ал Субайи берган маълумотга кўра, Ар-Риёд клуби француз таянч ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, битим январ ойи якунига қадар амалга ошиши мумкин.

Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида «Ал-Иттиҳод»га келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда француз футболчи Саудия клуби сафида барча турнирларда 25 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 ассист қайд этди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг қийматини 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.