Компани Европа Чемпионлар лигасида ПСВни баҳолади

Компани Европа Чемпионлар лигасида ПСВни баҳолади

«Бавария» бош мураббийи Винсан Компани Чемпионлар лигасида ПСВга қарши бўладиган ўйин олдидан рақибнинг кучли томонлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув Нидерландияда умумий босқичнинг якуний тури доирасида ўтади.

Компани матбуот анжуманида ПСВнинг йирик ғалабалари эътиборни тортишини таъкидлади: «Наполи» устидан 6:2 ва «Ливерпул»га қарши 4:1 натижалари жамоанинг ўзига ишончини кўрсатади. Унинг сўзларига кўра, ПСВ ҳужумда анча хавфли, қарши ҳужумга жуда тез ўтади ва таркибида доим гол уриши мумкин бўлган футболчилар бор. Шунингдек, у ПСВ «Юнион Сент-Жиллуа»га ютқазганини эслатиб, «Биз — “Бавария”. Биз “Наполи” ва “Ливерпул” даражасига яқинмиз, аммо эртанги ўйинда барибир ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз керак», деди.

«Бавария» аллақачон 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмани кафолатлаган. ПСВ эса жадвалда 22-ўринда бўлиб, плей-оффнинг дастлабки босқичига чиқиш учун кураш олиб бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.