Роналду ўйнамаган ўйинда Ал-Наср йирик ғалаба қозонди

Роналду ўйнамаган ўйинда Ал-Наср йирик ғалаба қозонди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Бироқ жамоа етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни Ал-Наср гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозониб, Тожикистонда “Истиқлол”ни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Шу тариқа саудияликлар бешта ўйиннинг барчасида максимум очко жамғариб, кейинги босқичга биринчи ўрин билан йўл олди.

Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда Ал-Насрнинг пешқадам сифатида кейинги босқичга чиққанини ҳақидаги постни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсакни қўшди.

Ҳозир 40 ёшда бўлган Криштиану Роналду Ал-Наср билан амалдаги шартномага эга ва у 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Шу билан бирга интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақидаги сохта хабар ҳам муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.