Холанд ниҳоят гол уриб, сукунатини якунлади

Холанд ниҳоят гол уриб, сукунатини якунлади

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд узоқ чўзилган голсиз сериясига нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Норвегиялик форвард Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 8-турида «Галатасарой»га қарши ўйинда 11-дақиқада ҳисобни очди. Холанд бунгача барча мусобақаларда кетма-кет беш учрашувда гол ура олмаганди. 25 ёшли футболчи эса ўйиндан киритилган голлар бўйича янада узоқроқ танаффусни бошдан кечирган: у 20 декабрдан бери кетма-кет тўққиз баҳс давомида рақиб дарвозасини ишғол этмаганди.

Холанд Чемпионлар лигаси тўпурарлари пойгасида «Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн билан бирга иккинчи ўринни бўлишиб турибди — ҳар иккаласи 7 тадан гол урган. Пешқадам эса «Реал» Мадрид сафидаги Килиан Мбаппе бўлиб, унинг ҳисобида 12 та аниқ зарба бор.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.