Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, жамоа етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни «Ал-Наср» гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Саудия клуби Тожикистонда «Истиқлол»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этди ва гуруҳни 100 фоизлик натижа билан якунлашга яқинлашди.

Ўйиндан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» биринчи ўриндан кейинги босқичга чиққанлиги ҳақидаги хабарни репост қилди. Криштиану постга олов ва қарсак эмодзиларини қўшди.

40 ёшли ҳужумчининг «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон билан боғлиқ ёлғон хабар ҳам муҳокама қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.