Бруну Фернандеш Палмернинг «Челси»даги хет-тригини олқишлади

Бруну Фернандеш Палмернинг «Челси»даги хет-тригини олқишлади

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш «Челси» сафида порлаган Коул Палмернинг «Вулверҳэмптон»га қарши ўйиндаги хет-тригига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Англиялик ярим ҳимоячи 13 ва 35-дақиқаларда пенальтини аниқ ижро этди, 38-дақиқада эса ўйиндан гол уриб, учрашув тақдирини ҳал қилди. Ўйиндан кейин 23 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда ғалабага бағишланган пост қолдирди, Фернандеш эса изоҳда: «Қандай футболчи!» деб ёзди.

Палмернинг уч голи «Челси»га «бўрилар» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Учрашувдан кейинги интервьюда «кўклар» ярим ҳимоячиси жароҳат билан боғлиқ муаммолардан сўнг ҳали ҳам тўлиқ оптимал ҳолатга кира олмаганини айтди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.