Роналду тўпурарлар пойгасида ортга тушиб бормоқда

Роналду тўпурарлар пойгасида ортга тушиб бормоқда

Криштиану Роналду ўйинларни бойкот қилаётган бир пайтда, унинг тўпурарлар пойгасидаги рақиблари гол уришда давом этмоқда. Португалиялик юлдуз аввалроқ «Ал-Аҳли» ҳужумчиси Айвен Тонига етакчиликни бой берганди, энди эса «Ал-Кадисия» вакили Хулиан Киньонес ҳам ундан ўзиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирча Роналду ҳисобида 17 та гол бор. Тони 19 марта, Киньонес эса 18 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, пешқадамликни қўлга олди.

41 ёшли ҳужумчи эса келаси ёздаёқ Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин. Футболчининг фикрича, Саудия Арабистони Суверен жамғармаси «Ал-Ҳилол»га «Ал-Наср»га қараганда кўпроқ кўмак бермоқда, шу сабаб чемпионатда «ҳалол рақобат» бўлиши қийин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.