«Лечче» «Удинезе» устидан иродали ғалабани илиб кетди

«Лечче» «Удинезе» устидан иродали ғалабани илиб кетди

Италия А Сериясининг 24-турида «Лечче» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилди ва уч очкони сўнгги дақиқаларда ўз томонига оғдира олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 5-дақиқасида Йеспер Карлстремнинг хатосидан сўнг Омри Гандельман ҳисобни очди — 1:0. 26-дақиқада эса Умар Соле 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро этиб, дарвозабонни алдaди ва мувозанатни тиклади — 1:1.

Ўйин охирларига бориб «Лечче» ҳужумларни кучайтирди: Конан Н’Дри узоқ масофадан йўллаган зарбада нишонни сал четлаб ўтди. Бироқ 90-дақиқада Ламек Банда жарима зарбасидан тўпни аниқ бурчакка йўллаб, мезбонларга ғалабани тақдим этди — 2:1.

Шу тариқа «Лечче» ғалабасиз сериясига якун ясади ва тушиб кетиш зонасидан 3 очкога узоқлашди. «Удинезе» эса турнир жадвалида саккизинчи ўринни бир неча жамоа билан бўлишиб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.