Эдуард Мор «Ювентус»нинг асосий муаммосини айтиб берди

Эдуард Мор «Ювентус»нинг асосий муаммосини айтиб берди

А Сериянинг 24-турида Туриннинг «Ювентус» клуби Римнинг «Лацио» жамоасига қарши ўйинда дуранг қайд этди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйиндан сўнг «кекса синьора»нинг ҳаракатларини Москванинг «Спартак» собиқ ҳимоячиси Эдуард Мор таҳлил қилди.

Мутахассис фикрича, «Ювентус» ҳимоячилари тез-тез индивидуал хатоларга йўл қўймоқда: баъзан рақибга голга олиб келадиган пас бериб қўяди, баъзан эса тўпни осонликча йўқотади. Мор бундай эпизодларни мураббий олдиндан ҳисоблаб чиқиши қийинлигини таъкидлади.

24 турдан кейин туринликлар 46 очко жамғарган ва А Серия жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. «Ювентус» учинчи поғонадаги «Наполи»дан уч очкога ортда қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.