Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан жавоб берди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи ўйинларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси етакчисиз ҳам барқарор натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба кунги учрашувда «Ал-Наср» гуруҳдаги бешинчи ўйинини ҳам ютди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди.

Ўйин якундан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, турнирнинг кейинги босқичига чиққанини ҳақидаги хабарни репост қилди. Португалиялик ҳужумчи постга олов ва қарсак эмодзилари билан муносабат билдирди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномага эга бўлиб, унинг келишуви 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақидаги сохта хабар ҳам қизғин муҳокама қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.