Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди

Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти борасида фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинган видеода келтирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналистлар Джикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани ва Туркиядаги шароитлар кўнгилдагидекми, деб сўрашди. Ҳимоячи эса барчаси жойида эканини айтиб, Туркияда ҳамма нарса маъқул келаётганини табассум билан тасдиқлади.

Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Шундан буён у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.