Почеттино АПЛга қайтиб чемпион бўлишни мақсад қилган

“Тоттенҳэм”нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия Премьер-лигасини соғинганини яширмади. Мутахассис АПЛга албатта қайтишига ишонади ва ҳатто бир кун келиб бу чемпионатни ютишини таъкидлади, бироқ қачон ва қайси жамоа билан буни амалга оширишини ҳозирча аниқ билмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Мен яна уриниб кўраман. АПЛни ютиш — менинг орзуим. Қайси клуб билан ва қачонлигини билмайман, аммо бунга тайёрман. Ҳозир мураббийлик фаолиятимнинг энг яхши палласи”, — дея Почеттинонинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Айни пайтда Почеттинонинг собиқ жамоаси “Тоттенҳэм” чемпионат турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













