Криштиану Роналду «Ал-Наср» сафга қайтишга яқин турибди

Криштиану Роналду «Ал-Наср» сафга қайтишга яқин турибди

Криштиану Роналду Саудия Про-лигасидаги сўнгги икки учрашувни ўтказиб юборганди. Ҳужумчи клуб бошқарувидаги айрим қарорлардан норози бўлиб, жамоа ўйинларида қатнашмаслик йўлини танлагани айтилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри A Bola манбасига таяниб хабар беришича, беш карра «Олтин тўп» соҳиби «Ал-Наср» таркибига қайтмоқда. 41 ёшли форвард шанба кунги Про-лига баҳсида «Ал-Фатеҳ»га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бор-йўғи бир очко ортда қолган.

Роналду фаолияти давомида жами 961 та гол урган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.