Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди

Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти бўйича берилган саволларга муносабат билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналистлар Джикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани ҳақида сўраганида, у «ҳаммаси яхши» эканини айтди. Туркиядаги шароитлар ҳам футболчини қониқтираётганини ҳимоячи табассум билан тасдиқлади.

Маълумот учун, Джикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига келиб қўшилганди. Шундан буён у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.