Роналду ўйнамаган ўйинда «Ал-Наср» ғалабасига муносабат билдирди

Роналду ўйнамаган ўйинда «Ал-Наср» ғалабасига муносабат билдирди

Криштиану Роналду бош мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, саудияликлар етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни «Ал-Наср» гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада жамоа гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқич йўлланмасини расмийлаштирди.

Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ал-Наср»нинг плей-оффга биринчи ўриндан чиққанлиги ҳақидаги хабарни репост қилди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсакни қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномага эга, келишув 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Шунингдек, интернетда Роналду ва Тожикистон ҳақидаги сохта хабар ҳам муҳокама қилинмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.