Георгий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

Георгий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

Туркиянинг «Антальяспор» клуби ҳимоячиси Георгий Джикия жамоасидаги вазияти бўйича саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа интервьюсидан лавҳани «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

— «Антальяспор»даги ишларингиз қалай? — деган саволга Джикия: «Ҳаммаси яхши, раҳмат», — дея жавоб қайтарди.

— Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидекми? — дея давом этган саволга эса ҳимоячи жилмайиб: «Туркияда ҳаммаси жойида», — деди.

Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.