Кубараси Барселонанинг мавсумдаги кескин ўсишини изоҳлади

Кубараси Барселонанинг мавсумдаги кескин ўсишини изоҳлади

“Барселона” марказий ҳимоячиси Пау Кубараси жамоа жорий мавсум давомида натижаларни сезиларли яхшилашига нималар туртки бўлганини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа ноябр ойида “Челси”дан 0:3 ҳисобида ютқазганидан кейин Ханс-Дитер Флик шогирдлари формани кескин кўтариб, барча мусобақаларда ўтган 18 учрашувнинг 17 тасида ғалаба қозонди.

Кубарасининг таъкидлашича, мураббийлар штаби киритган майда, аммо муҳим ўзгартиришлар ўйин сифатини оширган: жамоа фалсафага ишонишни бошлаган ва шундан бери барқарор равишда ўсишда давом этиб, ўзига ишончни кучайтирган.

12-февраль, пайшанба куни “кўк-анорранглилар” Испания Кубоги ярим финалининг илк баҳсида Мадриддаги “Атлетико”га қарши майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.