Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўқитганини айтди

Бергкамп Бенземанинг ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўқитганини айтди

Футбол афсоналаридан бири Деннис Бергкамп франсуз ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдириб, унинг майдондаги ўйин услубини алоҳида эътироф этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бергкампнинг таъкидлашича, у ёшлар жамоаларида ишлаган пайтида Бенземанинг майдондаги тўғри жой танлаши ва ўз вақтида қиладиган югуришларини кўп бор мисол қилиб кўрсатган. Унинг сўзларига кўра, Бенземанинг кескин ривоклари ҳужумчиларга ўрнак бўладиган даражада таъсирли бўлган.

Қишки трансферлар ойнасида Бензема «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди. Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи барча мусобақаларда 22 та учрашувда қатнашиб, 19 та гол урди ва 1 та голли пас муаллифи бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.