Джикиянинг «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

Джикиянинг «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг гаплари акс этган видеони «FNL s Il'yevym» телеграм-канали тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналистлар Джикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани ва Туркиядаги шароитлар кўнглидагидекми, деб сўрашди. Ҳимоячи эса «ҳаммаси яхши» эканини айтиб, Туркияда ҳамма нарса уни қониқтираётганини табассум билан тасдиқлади.

Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга ҳам улгурди.

Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Dilshoda
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.