«Сандерленд» уйда илк бор ютқазди ва «Ноттингем» рекорди сақланди

Англия чемпионатининг 26-турида «Сандерленд» ўз майдонида «Ливерпул»га минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Бу натижа «мушуклар» учун жорий мавсумдаги уй учрашувларида илк мағлубият бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Сандерленд» ўз стадионида кетма-кет 13-ўйиндагина илк бор ютқазди. Бу кўрсаткич олий лига тарихида янги кўтарилган жамоалар орасидаги энг яхши уй серияларидан бири сифатида қайд этилди.
Бироқ мутлақ рекорд ҳануз «Ноттингем Форест»га тегишли: 1978/1979 мавсумда олий лигага чиққан жамоа уй майдонида 21 учрашув давомида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. Шу боис «Сандерленд» энди бу рекордни янгилай олмайди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













