«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

Аргентина гранди «Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадони тайинлаганини маълум қилди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқиндан ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб таркибни зудлик билан кучайтиришга муҳтож, шу сабаб Делгадо ва Рикелме трансфер масалаларида фаол ишлаши кутилмоқда.
Делгадо футболчи сифатида ҳам бой тажрибага эга: у Аргентина терма жамоасида 1995–2002 йилларда 18 учрашув ўтказган ва 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.
Шунингдек, 2003 йилда у «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга Либертадорес кубогининг энг яхши тўпурари бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













